Линклар

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бугун Ню Йоркда бўладиган Мода ҳафталигида ўзининг Guli бренди остида адрас, атлас, ипак ва бошқа миллий матолардан тикилган либос ва тақинчоқларини тақдим этади.

Mercedes Benz хомийлик қиладиган ушбу Мода хафталиги 15 сентябргача давом этади.

Айни пайтда Гулнора Каримованинг Ню Йоркга ташрифи кунлари Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоллари ҳамда болалар ҳуқуқлари учун курашувчи ташкилотлар Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилишига қарши намойиш ўтказишни режалаганлар.

Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатидан фойдаланаётганини рад этиб келади. Бироқ ҳуқуқ фаолларига кўра, Ўзбекистонда пахта теримида балоғатга етмаган болалар меҳнатидан фойдаланиш давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG