Линклар

Россиянинг Ярослав вилоятида самолёт қулаши оқибатида 43 одам ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокат натижасида икки киши тирик қолган.

ЯК-42 русумидаги йўловчилар самолёти бортида 8 нафар экипаж аъзоси ва "Локомотив" хоккей клубининг 37 ўйинчиси бўлган.

Самолёт Ярослав яқинидаги "ТУношна" аэродромидан кўтарилиши ҳамон ҳалокатга учраган.

"Локомотив" хоккейчилари 8 сентябр куни Минскда "Динамо" клуби билан бўладиган ўйинга кетаётган бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида "Локомотив" клубида ўйнаётган Чехия, Словакия, Швеция фуқароси бўлган легионерлар ҳам бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG