Линклар

logo-print
Россия президенти Дмитрий Медведев 43 одам, жумладан мамлакатнинг етакчи хоккей жамоаси ўлимига сабаб бўлган кечаги авиаҳалокт бўйича текширув ўтказишни талаб қилди.

Бугун Медведев Як-42 учоғи ҳалокатга учраган жойга борди. Ўз чиқишида Россия раҳбари авиаширкатлар сонини қисқартириш ва мамлакат авиа паркини тубдан янгилашни ҳам талаб этди.

Кеча Ярославлнинг маҳаллий “Локомотив” хоккей жамоасини олиб учган самолёт Москва шимоли-шарқидан 250 чақиримча узоқдаги Ярославл шаҳри аэропортидан кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учради.

Муз устида хоккей бўйича Ярославлнинг "Локомотив" хоккей жамоаси аъзолари Белорус пойтахти Минскка кетишаётган бўлган.
XS
SM
MD
LG