Линклар

Қоҳирада собиқ президент Ҳусни Муборак устидан маҳкама ўз ишини қайта бошлади.

Муборак коррупция ва шу йил бошларида рўй берган норозилик чиқишлари қатнашчиларини ўлдиришга буйруқ берганликда айбланмоқда.

Бугунги маҳкамада ҳам собиқ президент ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этди.

Маҳкамага Муборак ҳукуматида мудофаа вазири лавозимида ишлаган, ҳозир мамлакат ҳарбий кенгашига бошчилик қилаётган Фиелд Маршал Муҳаммад Тантавий ҳамда Миср Армияси штаби бошлиғи Умар Сулаймонлар ҳам гувоҳ сифатида чақиртирилди.

Соғлиғи ёмонлашган Ҳусни Муборак бу сафар ҳам маҳкамага ҳарбий тикучарда ва касалхона аравачисида олиб келинди.
XS
SM
MD
LG