Линклар

logo-print

Ню Йоркда Гулнора Каримованинг Мода хафталигидаги иштирокига қарши намойиш бўлди


Фэшн шоу бўлаётган бино олдига тўпланган ЎХҲ фаоллари Ўзбекистондаги бола меҳнатига қарши шиорларни кўтариб турибти.

Фэшн шоу бўлаётган бино олдига тўпланган ЎХҲ фаоллари Ўзбекистондаги бола меҳнатига қарши шиорларни кўтариб турибти.

Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоллари ҳамда болалар ҳуқуқлари учун курашувчи ташкилотлар Ню Йоркда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Мода хафталигида қатнашаётганига қарши намойиш ўтказишди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ўзбек диктатори қизининг шундай обрўли тадбирда қатнашаётгани уни ташкилотчилари учун шармандаликдир.

Намойиш ташкилотчилари Ню Йоркда Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилишига қарши шиорлар билан чиқишди.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бугун Ню Йоркда очилажак Мода ҳафталигида ўзининг Guli бренди остида адрас, атлас, ипак ва бошқа миллий матолардан тикилган либос ва тақинчоқларини тақдим этади.
XS
SM
MD
LG