Линклар

“Вкусный хлеб” ширкати дўконлари яна очилди


Ўзининг нон маҳсулотлари билан тошкентликлар меҳрини қозонган “Вкусный хлеб” ширкати дўконлари яна очилди.

Бу ҳақда “Uzmetronom” нашри хабар қилди. Германия сармоясига ташкил этилган корхонанинг қайта иш бошлаши Германия Қуйи Саксония минтақаси озиқ-овқат вазирининг Ўзбекистонга ташрифи билан бир кунга тўғри келган.

Июл ойида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Германия сармоясига ташкил этилган корхонада огоҳлантирувсиз текширув ўтказган ва корхона эшикларига қулф солган эди.

2007 йилда Янгийўл туманининг Ҳалқаобод шаҳарчасида Германиянинг “Steinert Industries GmbH&Co.KG” ширкати юз фоизлик сармоясига ташкил этилган “Вкусный хлеб” корхонаси юздан зиёд одамни иш билан таъминлаб келмоқда. Ширкат Тошкент шаҳрида 17та дўконига эга. Корхона кунига 5-6 мингта нон махсулоти ишлаб чиқаради.
XS
SM
MD
LG