Линклар

Ливиянинг ағдарилган президенти Муаммар Қаддафий пайшанба куни ўз тарафдорларини исëнчиларга фаол қаршилик қилишга чақирди.

Ливиядаги Бани –Валид¸Сирт ва Сабҳа шаҳарлари Қаддафийга содиқ кучлар назоратида қолмоқда.


Пайшанба куни исëнчилар ҳукумати раҳбари Маҳмуд Жабройил чиқиш қилиб¸ Қаддафий қўлга олиниб ўлдирилмагунга қадар мамлакат озод бўла олмайди деб айтди.

Триполида чиқиш қилган Жабройил ўз ваъзида ағдарилган диктаторнинг қаерда экани ҳақида тўхталмади.

Ҳаагадаги Халқаро трибуналнинг бош айбловчиси Луис Морено Окампо¸ Қаддафийни ушлаш учун "Интерпол" тизимини ишга солиш керак деган фикрни билдирди.

Бундан олдин Муаммар Қаддафийнинг Нигерияга қочгани ҳақида тахминлар урчиган эди.
XS
SM
MD
LG