Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:50

Обама АҚШда янги иш ўринлари дастурини эълон қилди


Бу дастурни амалга ошириш учун ҳукумат томонидан 450 миллиард доллар сарфланиши режаланган.

Пайшанба куни конгреснинг ялпи мажлисида қилган чиқишида Барак Обама янги дастур солиқларни қисқартириш, қурилиш лойиҳалари ва ишсизларга кўпроқ маблағ ажратишни назарда тутади.

- “Америкада иш ўринлари яратиш дастури”ни ишлаб чиқишдан мақсад кўпроқ одамни иш билан таъминлаш ва ишлаётган фуқароларга кўпроқ ҳақ тўлашдан иборат. Бу дастур қурувчилар, ўқитувчилар, фаҳрийлар ҳамда анчадан бери ишсиз бўлган фуқароларни иш билан таъминлайди.Мазкур ҳужжат янги ишчилар ёллаган ширкатларни солиқдан озод қилиш баробарида ҳар бир америкалик ва кичик бизнес тўлаётган солиқларни ярмига камайтиради, - деди АҚШ президенти.

Янги дастур АҚШ иқтисодиёти ривожига туртки беришини урғулаган Барак Обама Конгресс аъзоларини “сиёсий масҳарабозлик”ка чек қўйиш ва дастурни кечиктирмай қабул қилишга чақирди.

Ҳозир АҚШ иқтисодиёти ҳукумат ёрдамига муҳтож.

Расмий маълумотларга кўра, август ойида мамлакатда янги иш ўринлари деярли яратилмаган.

Ҳозир АҚШда ишга лаёқатли аҳолининг 9,1 фоизи ишсиз.

Сўров натижаларига кўра, ишсизлик муаммоси президент Обама рейтингининг кескин пасайиб кетишига сабаб бўлган.

Таҳлилчилар фикрича, Барак Обама янги дастурини Республикачилар назоратида бўлган Намояндалар палатаси тасдиғидан ўтказиши қийиш кечиши мумкин.

Ишсизлар сонини камайтириш АҚШда 2012 йилда бўладиган президент сайловида Барак Обаманинг ғалабага эришиш имкониятини оширишда муҳим омил бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG