Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россиянинг етакчи хоккей жамоаси ва самолёт экипажи аъзолари авиаҳалоктда нобуд бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведевга таъзия билдирди.

Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида ҳалокат пайтида нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилган.

7 сентябр куни бортида “Локомотив” хоккей жамоасининг барча аъзоси бўлган Як-42 самолёти Ярославл шаҳри аэропортидан Минск томон осмонга кўтарилаётган пайтда ерга қулаган эди.

Ҳалокат оқибатида самолётдаги 45 кишидан икки нафари тирик қолган.

Хабарларга кўра, улар оғир аҳволда касалхонага олиб келинган. Фожиа муносабати билан 8 сентябрдан бошлаб Ярославл вилоятида уч кунлик мотам эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG