Линклар

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган даъвогарлар сони кескин камайганини маълум қилди.

Комиссия расмийларига кўра, президент сайловида 65 киши қатнашиш истагини билдирган.

Бироқ улардан атиги 22 нафари рўйхатдан ўтиш учун 100 минг қирғиз сўми (2,200 АҚШ доллари) миқдорида гаров пулини тўлаган.

Cаккиз нафари ўз исми сайлов бюллетенига киритилиши учун талаб қилинган 30 минг имзони тўплашга муваффақ бўлган холос.

Қирғизистонда президент сайлови 30 октябрга белгиланган.
XS
SM
MD
LG