Линклар

Анқара янги нефт қувури қуришни таклиф қилмоқда


Туркия Президенти Абдулла Гул.

Туркия Президенти Абдулла Гул.

Туркия Президенти Абдулла Гул Анқара Қора денгизни Ўртаер денгизи билан боғлайдиган Самсун-Жайхон нефт қувури лойиҳасини амалга ошириш тарафдори эканини айтди.

Кремл ҳомийлигида Россияда ўтказилаётган йиллик сиёсий анжуманда сўзлаган Гул Босфор бўғози орқали кемада нефт ташилишини камайтириш учун янги қувур қуриш кераклигини баён қилди.

Қарийиб 10 йил олдин ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа Туркиянинг Қора денгиз соҳилидан Ўртаер денгизига кунига 1,5 миллион баррел нефт етказиш қувватига эга.

Мазкур қувур орқали асосан Россия ва Қозоғистон нефтини хорижга экспорт қилиш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG