Линклар

logo-print
Новосибирск шаҳар Железнодорожний туман суди икки нафар Ўзбекистон фуқаросидан бирини 2 ярим, иккинчисини бир ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд ҳакамлари уларни Ички ишлар транспорт бошқармаси ходимини калтаклаганликда айбдор деб топди.

Тергов хулосасига кўра, полиция ходими ўғрилик содир этганликда гумонланган ўзбекистонликларни Новосибирскнинг асосий темир йўл вокзалида қўлга олишишга уринган пайтда улар қаршилик кўрсатган.

Ғарбий Сибир Транспорт прокуратураси матбуот хизматига кўра, ўзбекистонликлардан бири полиция ходимининг елкасига пичоқ санчганидан кейин иккови ҳокимият вакилини келтаклаган.

Сибир янгиликлар агентлиги суд Ўзбекистон фуқароларини РФ Жиноят кодексининг 318-моддасига мувофиқ жазога тортганини билдирди.
XS
SM
MD
LG