Линклар

Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан 9 сентябр куни пойтахт Душанбеда ҳарбий парад ўтказилди. Унда 10 мингдан зиёд аскар қатнашди.

Параддан кейин бошланган тадбирларда 20 минг талаба иштирок этди.

Мустақиллик байрамидаги асосий воқеа узунлиги 2011 метр, оғирлиги 860 килограмм бўлган байроқни тадбир иштирокчилари елкада олиб ўтганлари бўлди.

Жорий йил 25 май куни пойтахт Душанбеда ўтнатилган 165 метр баландликдаги устунга узунлиги 60 метр, эни 30 метр бўлган Тожикистон байроғи тикилди. Бу дунёдаги энг катта байроқ экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, яна шундай баланд устун Озарбайжонда бўлиб, унинг баландлиги 162 метрни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG