Линклар

logo-print
Интерпол ҳокимиятдан ағдарилган Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий, унинг ўғли Сайфул Ислом ва разведка хизмати бошлиғи Абдулла Ас-Сенуссини ҳибсга олиш ҳақида ордер берди.

Халқаро полиция идораси 188та аъзо давлатлар полиция хизматларига Қаддафий, Сайфул Ислом ва Ас-Сенуссини Халқаро жиноятлар суди прокурорлари сўровига мувофиқ қўлга олиб судга жўнатиш ҳақида сўров йўлланганини маълум қилди.

Июн ойида ушбу уч шахсни инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаган Халқаро жиноятлар суди уларни қўлга олишга ордер берган эди.

Айни пайтда, Ливияда Ўтиш даври миллий кенгаши Қаддафий тарафдорлари назорат қилаётган сўнгги шаҳарларни ўз тасарруфига олишга уринмоқда.

Суриядаги телеканал орқали пайшанба куни мурожаат қилган Муаммар Қаддафий ўз тарафдорларини исëнчиларга фаол қаршилик кўрсатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG