Линклар

logo-print
Қоҳира шаҳрида намойишчилар Исроил элчихонасига ҳужум қилганидан сўнг Миср полицияси юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди.

Давлатга қарашли MENA ахборот агентлиги хабарига кўра, шанбага ўтар кечаси минглаб намойишчи ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда 448 намойишчи ва 46 нафар полиция ходими жароҳат олган.

Зўравонлик боис Мисрдаги Исроил элчиси, унинг оила аъзолари ва элчихонанинг бошқа ходимлари Исроилга қарашли самолётда шанба куни эрталаб Қоҳирадан учиб кетди.

Айни пайтда АҚШ Президенти Барак Обама эълон қилган баёнотда Миср ҳукуматини халқаро мажбуриятларни бажаришга ва Вашингтоннинг иттифоқчиси бўлган Исроил элчихонасини ҳимоя қилишга чақирган.

Оқ Уй Обама Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан юзага келган вазиятни муҳокама қилганини билдирди.

Намойиш қатнашчилари Миср ҳукуматидан ислоҳотлар тезроқ ўтказилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG