Линклар

2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши террор ҳужумлари амалга оширилганининг 10 йиллиги арафасида пойтахт Вашингтон ва Ню Йорк шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Бунга Ал-Қоида яна ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақидаги хавотир сабаб бўлди. Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ал-Қоида Вашингтон ва Ню Йоркка ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақидаги ишончли аммо тасдиқланмаган маълумотни текшираётганини билдирди.

- Бу бизни ҳайратга солмаслиги керак. Ким тарғиб қилинаётгани, тахдид қаердан келаётгани, ким нишонга олиниши мумкинлигидан қатъий назар, бу бизнинг экстремизмга қарши олиб бораётган курашимизга нимани тикканимизни ёдга солиб туради, - деди Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Президенти Барак Обама 2001 йил 11 сентябрда амалга оширилган террор ҳужумида нобуд бўлган қарийиб уч минг кишининг хотирасини ёд этиш учун якшанба куни Ню Йорк, Вашингтон ва Пенсилвания штатига боришни режалаган.

АҚШга қарши уюштирилган ҳужумлар учун масъулиятни Ал-Қоида гуруҳи ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG