Линклар

Араб лигаси Бош котиби Сурияга боради


Араб лигаси Бош котиби Набил Ал-Арабий

Араб лигаси Бош котиби Набил Ал-Арабий

Набил Ал-Арабийнинг Дамашққа ташрифидан мақсад ҳукуматга қарши давом этаётган намойиш қатнашчиларига нисбатан шавқатсиз куч қўллашни тўхтатиш борасида Сурия Президенти Башар ал-Ассадга босимни кучайтиришдан иборат.

Дастлаб Ал-Арабийнинг Сурияга чоршанба куни бориши режаланган эди.

Бироқ Ассад режими ташрифни уч кунга кечиктирди.

Араб лигасига аъзо давлатлар Ассад режимини намойишчиларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш ҳамда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга чақирган.

Айни пайтда Сурия ҳукуматига халқаро ҳамжамият томонидан босим кучаймоқда.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон қонли зўравонликлар боис президент Ассад ўз салоҳиятини йўқотиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG