Линклар

logo-print

Ўзбекистон-Умон олимпия жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади


Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Умоннинг олимпия жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйин 11 сентябр куни Тошкентдаги “Жар” стадионида маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланиши режаланган.

Олимпиада саралаш ўйинларининг биринчи босқичида Ўзбекистон олимпия жамоаси дастлабки ўйинни 21 сентябр куни Ироқ жамоаси билан Тошкентда ўтказади.

Шу куни Умон жамоаси Жанубий Корея жамоасига қарши майдонга тушади.

Ҳозир Ўзбекистон олимпия жамоаси бўлажак ўйинларга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG