Линклар

logo-print

Ўзбек сўмидаги ёзувлар нима дейди?


Ўзбек сўмида бундан ҳам қизиқроқ ёзувларни ўқиш мумкин.

Ўзбек сўмида бундан ҳам қизиқроқ ёзувларни ўқиш мумкин.

Ўзбек сўмидан айримлар "ёндафтарча", айримлар эса севги изҳор қилиш воситаси сифатида фойдаланади.

Фарғоналик Озодлик суҳбатдоши Гулнора опа Ўзбекистон миллий валютаси ўзбек сўмдан тўлов воситаси сифатидагина эмас, балки “ёндафтарча” сифатида ҳам фойдаланишини айтади:

-Мен, масалан шундай қиламан. Шошилиб турган бўлсам қоғоз топа олмасам пулга ёзишим мумкин.Шошилганимда тўғри келганига ёзавераман.Эсдан чиқмасин деб ёзилган-да. Телефон номерми, керакли нарсами, зарур нарсами ёзаман, -дейди фарғоналик суҳбатдош.

Бу 500 сўмликда "Давлатнинг қарзи 1000 сўм" деган ёзувни ўқий оласиз.

Ўзбекистонликлар орасида ҳамма фуқаролар ҳам миллий валютадан ёндафтарча сифатида фойдаланмайди. Улардан бири Сатторали ака Усмонов.

-Йўқ, мен ёзмайман пулга. Лекин ойлик олганимизда ёзувларни кўриб қоламан. Кейин ишлатиб юбораман, эътибор бериб ўтирмайман ёзувига. Одамларнинг номи ёзилади, цифралар кўпинча учрайди, -дейди Сатторали Усмонов.

Бир неча йил савдо ходими бўлиб ишлаган иқтисодчи Маъруфжон Абдураҳмоновда ҳам ўзбек сўмига белги қўйиш одати бор.

-Агар 10-20та минг сўмлик пул бўладиган бўлса ҳар 10-20-кўпюрада белги қўйиб қўяман.Нимага? Ўнтасини олиб ишлатсам, демак 90таси қолади. “90минг қолибди” дейман. Ўзим ҳисобини билишим учун қиламан, -дейди у.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, пулга бундай "менсимай муносабатда бўлиш, сўмнинг қадрсизлигидандир".

- Пулни қадри зўр бўлмаганидан бўлса керак-да. Одамларни исмларини ёзиб қўйиб, телефонларини ёзиб қўйиши. Пулни қадри юқори бўладиган бўлса унга ким ёзади? Масалан, мен долларга ёзилган фақат бир ҳолатни биламан холос. У мени чўнтагимда юради. 1 долларлик купюранинг атрофига инглиз тилида бир нима ёзилган. Ўғилларим таржима қилиб берса “Ким шу 1 долларни эгаси бўлса унинг омади ҳар доим чопади, чўнтагида доим пул бўлади” деб ёзган экан.Лекин бошқа бирор марта долларга қалам ёки ручка билан ёзилганини кўрган эмасман.Чунки унинг қадри юқори, - дейди Маъруфжон ака.

Айтиш жоизки, Ўзбекистонда АҚШ валютасига бирор чизиқ бўлса уни сўмга алмаштириб бермайди.

Суҳбатдошимиз Маъруфжон ака биз билан сўзлашиб туриб, чўнтагидаги ўзбек сўмидаги ёзувларни ўқиб берди:

Мана бу минг сўмлик эса тўйга таклифнома вазифасини бажарганга ўхшайди.

- 200 сўмликка “3 минг сўм” деб ёзибди. Мана бу купюрага эса ручкасининг ёзишини синаб кўрмоқчи бўлибдими, ажи-бужи чизибди, “№2” деб қўйибди. Яна биттасига қалам билан “13” ёзибди, яна бирига “Рашид” деб ёзибди. “Ўзбекистон республикаси марказий банки” деб ёзилганини тагига “4 минг сўм” деб сиёҳ билан ёзиб қўйибди. Хуллас, мени қўлимда 20-30 та купюра турибди, жуда кўп ёзув.

Ҳозир 200 сўмлик қадрсиз бўлиб қолди-да. 100 сўмлик ҳам ишлайди, кам ишлайди. Ёзувлар энди ҳаммасида бор, 1000 сўмликда ҳам, 500 сўмликда ҳам учрайди. Кейин бирлари масхара қилгандек “Зуҳрахон”, “Лайлохон” деб бир-бирларига нома жўнатишадимией. Сўрасам “Яна ўзимга пул қайтиб келадими деб ёздим” дейди. Денгизга япроқни ташлаб кутгандек гапда бу, мисол учун, -дейди собиқ савдо ходими.

“Насимовдан янгиликлар” номли интернет блогида тошкентлик блог фойдаланувчиси ўзбек сўмидаги турли ёзувлар суратини чоп этди. “Нон”, “пиво”, “чойнак”, “шампун”, “сабзи”, “кўкат” каби миллий валютадаги битиклар орасида севги номаларига ҳам кўзингиз тушади.

Масалан, минг сўмлик купюрага битилган қизнинг севги номасида "Холмуродов Алишер, мен сизни севаман. Илтимос, ёнимга қайтинг. Мен сизни кутаман ва севаман" деган ёзувни ўқиш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG