Линклар

“Пахтакор” футбол жамоаси Ярославлнинг “Локомотив” хоккей жамоаси ва самолёт экипажи аъзолари авиаҳалокатда нобуд бўлгани муносабати билан таъзия изҳор қилди.

“Пахтакор футбол жамоаси фожиада қурбон бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади. Яқин фурсатда “Локомотив” жамоасининг янги авлоди ўз ишқибозларини чиройли ўйинлар билан мамнун этишига умид қиламиз”, - дейилади таъзияномада.

7 сентябр куни бортида “Локомотив” хоккей жамоасининг ҳамма аъзоси бўлган Як-42 самолёти Ярославл шаҳри аэропортидан Минск томон осмонга кўтарилаётган пайтда ерга қулаган.

“Динамо” Минск жамоаси билан СССР биринчилиги ўйинини ўтказиш учун Минск шаҳрига учиб кетаётган “Пахтакор” Тошкент футбол жамоаси 1979 йил 11 август куни рўй берган авиаҳалокат оқибатида нобуд бўлган.

Ўшанда Ту-134 русумидаги иккита самолёт 8 минг 400 метр баландликда тўқнашиб кетгани оқибатида “Пахтакор” футбол жамоасининг 17 аъзоси ва мураббийлари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG