Линклар

Саккизлик гуруҳи "Араб баҳори" давлатларига ёрдам беради


Саккизлик гуруҳи саммити қатнашчилари, 2011 йил 26 май

Саккизлик гуруҳи саммити қатнашчилари, 2011 йил 26 май

Франциянинг Марсел шаҳрида Саккизлик гуруҳига аъзо давлатлар Молия вазирлари ва юқори лавозимли расмийларининг учрашуви бошланди.

Йиғилишда келаси икки йил давомида Тунис, Миср, Марокаш ва Иорданияга 40 миллиард долларлик ёрдам беришга келишиб олинди.

Расмийларга кўра, бу давлатларга ёрдам грант эмас балки, кредит кўринишида берилади.

Саккизлик гуруҳига аъзо давлатлар раҳбарларининг май ойи охирида Францияда бўлиб ўтган саммитида ҳукуматга қарши исёнлар бўлган араб давлатларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинган эди.

Саккизлик гуруҳига АҚШ, Британия, Германия, Италия, Канада, Россия, Франция ва Япония аъзо.
XS
SM
MD
LG