Линклар

logo-print

2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларининг 10 йиллиги муносабати билан бугун АҚШда хотира тадбирлари бўлади.

АҚШ президенти Барак Обама 11 сентябр террор ҳужумларининг 10 йиллиги муносабати билан қилган баёнотида: “Террор ҳужумларига 10 йил тўлар экан, биз 11 сентябрдаги хуружлар нафақат Америка Қўшма Штатларига, балки бутун дунёга, инсониятга ва умумий орзу-умидларимизга ҳам қаратилганини ёдга оламиз", - деди.

Жаҳон савдо марказининг эгиз биноларига алқаидачилар томонидан қилинган ҳужумдан 3000 дан зиёд киши ҳаётдан юмган эди.

Икки осмонўпар бино вайроналари остида қолганлар орасида нафақат америкаликлар, балки жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор эди.

"Ўша куни ҳаётдан кўз юмган қарийб 3000 нафарга яқин бегуноҳ кишилар орасида 90 дан ортиқ мамлакатнинг юзлаб фуқаролари – эркагу аёл, ёшу қари, турли-туман ирқ ва эътиқод вакиллари бўлгани ҳамон эсимизда.

Бугун биз уларнинг оилалари ва мамлакатлари билан ўтганларнинг хотирасини ҳурмат билан ёд этамиз”, - деб баёнот берди АҚШ президенти Барак Обама.

2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши террор ҳужумлари амалга оширилганининг 10 йиллиги арафасида пойтахт Вашингтон ва Ню Йорк шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Бунга Ал-Қоида яна ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақидаги хавотир сабаб бўлди.

АҚШ Президенти Барак Обама 2001 йил 11 сентябрда амалга оширилган террор ҳужумида нобуд бўлган қарийиб уч минг кишининг хотирасини ёд этиш учун бугун Ню Йорк, Вашингтон ва Пенсилвания штатига боришни режалаган.

АҚШга қарши уюштирилган ҳужумлар учун масъулиятни Ал-Қоида гуруҳи ўз зиммасига олган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG