Линклар

2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларининг 10 йиллиги муносабати билан бугун АҚШда хотира тадбирлари бўлади.

“Террор ҳужумларига 10 йил тўлар экан, биз 11 сентябрдаги хуружлар нафақат Америка Қўшма Штатларига, балки бутун дунёга, инсониятга ва умумий орзу-умидларимизга ҳам қаратилганини ёдга оламиз”, - деб баёнот берди АҚШ президенти Барак Обама.

Жаҳон савдо марказининг эгиз биноларига алқаидачилар томонидан қилинган ҳужумдан 3000 дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди.

Бугун пойтахт Вашингтон ва Ню Йорк шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

АҚШ Президенти Барак Обама 2001 йил 11 сентябрда амалга оширилган террор ҳужумида нобуд бўлган қарийиб уч минг кишининг хотирасини ёд этиш учун бугун Ню Йорк, Вашингтон ва Пенсилвания штатига боришни режалаган.

АҚШга қарши уюштирилган ҳужумлар учун масъулиятни Ал-Қоида гуруҳи ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG