Линклар

Полковник Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар билан жанглар ҳали ҳам давом этаётган бир пайтда Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил пойтахт Триполига келган.

Бу Абдул Жалилнинг исёнкорлар Қаддафийни ҳокимиятдан ағдарганидан буён Триполига илк ташрифидир.

Пойтахт аэропортида сўзлаган нутқида Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари ливияликларни аҳил ва кечиримли бўлишга чақирди.

Шунингдек, Мустафо Абдул Жалил Ливия инқилоби ҳали якунига етмагани, Қаддафий ҳали ҳам қўлга олинмагани ва Бани Валид, Сабҳа ва Сирт шаҳарлари ҳали ҳам Қаддафийга вафодор кучлар назоратида қолаётгани ҳақда огоҳлантирди.

Абдул Жалил Триполига келгунига қадар Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбарияти Ливиянинг Бенғози шаҳрида жойлашган эди.
XS
SM
MD
LG