Линклар

Мисрнинг иқтидордаги ҳарбий кенгаши раҳбари бугун Қоҳирада собиқ президент Ҳусни Муборак устидан қайта бошланажак маҳкамада кўрсатма бериши кутилмоқда.

Филд-маршал Муҳаммад Ҳусайн Тантавий кўрсатмалари ёпиқ эшиклар ортида тингланади.

Тантавий Ҳусни Муборак ҳукуматида йигирма йил мобайнида мудофаа вазири лавозимида ишлаган.

Шу йил феврал ойида Ҳусни Муборак давомли норозиликлар ортидан исётеъфо берганидан сўнг Тантавий иқтидорга келган ҳарбий кенгашга бошлиқ бўлди.

Кузатувчиларга кўра, Тантавийнинг кўрсатмалари Муборак устидан кечаётган маҳкамада муҳим рол ўйнаши мумкин.

Муборак коррупция ва шу йил бошларида рўй берган норозилик чиқишлари қатнашчиларини ўлдиришга буйруқ берганликда айбланмоқда.

Собиқ президент ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG