Линклар

Мисрнинг иқтидордаги ҳарбий кенгаши раҳбари филд-маршал Муҳаммад Ҳусайн Тантавий бугун Қоҳирада собиқ президент Ҳусни Муборак устидан бўлаётган маҳкамада кўрсатма бериш учун келмади.

Тантавий нима учун судга келмагани сабаблари айтилмади. Ҳакам ҳарбий кенгаш раҳбарига 24 сентябр куни гувоҳлик бериш учун судга келишини тайинлади.

Тантавий Ҳусни Муборак ҳукуматида йигирма йил мобайнида мудофаа вазири лавозимида ишлаган.

Шу йил феврал ойида Ҳусни Муборак давомли норозиликлар ортидан исётеъфо берганидан сўнг Тантавий иқтидорга келган ҳарбий кенгашга бошлиқ бўлди.

Кузатувчиларга кўра, Тантавийнинг кўрсатмалари Муборак устидан кечаётган маҳкамада муҳим рол ўйнаши мумкин.

Муборак коррупция ва шу йил бошларида рўй берган норозилик чиқишлари қатнашчиларини ўлдиришга буйруқ берганликда айбланмоқда.

Собиқ президент ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG