Линклар

2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларининг 10 йиллиги муносабати билан бугун АҚШда хотира тадбирлари бўлмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама рафиқаси Мишел Обама ҳамда мамлакатнинг собиқ президенти Жорж Буш рафиқаси Лора Буш билан Ню Йоркдаги эгиз бинолар қулаган жойда яратилган икки катта ҳовуздан иборат 11 сентябр ёдгорлигини зиёрат қилди.

АҚШ президенти Барак Обама 2001 йил 11 сентябрда амалга оширилган террор ҳужумида нобуд бўлган қарийиб уч минг кишининг хотирасини ёд этиш учун бугун Ню Йоркдан ташқари, Виржиния ва Пенсилвания штатларига ҳам боришни режалаган.

Ню Йоркдаги хотира тадбирларидан бир кун аввал Обама: "Бугун Америка яна ҳам кучли, Ал Қоида эса мағлубият ёқасида", - деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG