Линклар

Россиялик мутахассислар ёрдамида қурилган Эроннинг биринчи Атом электр станцияси 12 сентябр куни тантанали равишда фойдаланишга топширилади.

Эрон жанубидаги Бушеҳр АЭС шу ой бошида мамлакат электр тармоғига уланган эди.

1,000 мегаватт қувватга эга бўлган мазкур станция душанба куни 40 фоиз қувватида ишлай бошлайди.

Тантанали маросимда Россия Энергетика вазири Сергей Шматконинг иштирок этиши режаланган.

11 сентябр куни Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий билан бирга ўтказган матбуот анжуманида Шматко Бушеҳр ва атом энергияси соҳасидаги бошқа лойиҳаларни амалга оширишда Россия ва Эрон ҳамкорликни давом эттиришига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG