Линклар

Дэвид Камероннинг ташрифидан мақсад Британия-Россия ўртасида сиёсий ва иқтисодий алоқаларни яхшилашдан иборат.

Кремл танқидчиси бўлган Александр Литвиненко 2006 йил Лондонда вафот этганидан сўнг Британия ва Россия муносабатлар совиган эди.

Бу сўнгги беш йил давомида Британия Бош вазирининг Россияга биринчи сафаридир.

Британия Бош вазири Россия пойтахтига Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг ва бизнес лидерлари, жумладан, “BP and Royal Dutch Shell” ширкати раҳбарлари билан борди.

Дэвид Камероннинг Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин билан учрашиши режаланган.

Британия Бош вазири идораси Камероннинг Москвага ташрифи чоғида Британияда 500та янги иш ўрни яратиши мўлжалланган 345 млн долларлик келишувлар имзоланиши кутилаётганини билдирди.

Дэвид Камероннинг ташрифи арафасида Россиянинг Британиядаги элчихонаси ўзининг интернет сайти киберҳужумга учраганини билдирди.
XS
SM
MD
LG