Линклар

logo-print

Маҳмуд Жибрил: Ливияда 10 кун ичида янги Ўтиш даври ҳукумати тузилади


Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари ўринбосари Маҳмуд Жибрил 10 кун ичида янги Ўтиш даври ҳукумати тузилишини ваъда қилди.

Якшанба куни Триполида сўзлаган Ўтиш даври миллий кенгаши Бош вазири Жибрил янги ҳукумат таркибида мамлакатнинг турли минтақаларидан вакиллар бўлишини маълум қилди.

- Барча минтақалар, ғарб ва шарқдаги ҳамма шаҳарлар билан Ўтиш даври миллий кенгаши музокараларида, барча жанубий ҳудудлар, хатто қуршовдаги шаҳарлар ҳам янги ҳукуматда ўз вакилига эга бўлишига келишилди, - деди М.Жибрил.

Ливиянинг аксар ҳудудини ўз назоратига олган Миллий кенгаш қўшинлари Қаддафийга содиқ кучлар назоратида бўлган шаҳарлар, жумладан, Бани Валид ва Сирте шаҳарларини ҳам қўлга киритишга уринмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, қуршовдаги Бани Валид шаҳрини мудофаа қилаётган Қаддафий тарафдорлари исёнчи кучларга қаттиқ қаршилик кўрсатган.

Айни пайтда, Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани маълум эмас.
XS
SM
MD
LG