Линклар

2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши террор ҳужумлари амалга оширилганининг 10 йиллиги муносабати билан якшанба куни АҚШда хотира маросимлари бўлиб ўтди.

Ню Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Пентагон биносига ўғирланган йўловчи самолётлар келиб урилгани ҳамда Оқ Уй томон парвоз қилаётган самолёт Пенсилвания штатида ерга қулагани оқибатида, уч мингга яқин одам, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ню Йоркдаги тадбирда АҚШ Президенти Барак Обама ва собиқ президент Жорж Буш иштирок этди.

Жон Ф.Кеннеди номидаги Санъат марказида ўтказилган маросимида сўзлаган Обама терроризмга қарши курашни Америка ўз тарихида енгиб ўтган энг жиддий муаммолар сирасига киритди.

2001 йил 11 сентябр ва ундан кейин Афғонистон ва Ироқ урушида қурбон бўлганлар хотирасига уюштириладиган маросимларда қатнашадиган келажак авлодни назарда тутиб Обама буларни айтди.

- Улар Америка Қўшма Штатлари иродасини ҳеч нарса синдира олмаслигини биладилар. Ёш авлод биз қулдорлик ва фуқаролар урушини енгиб ўтганимизни, бепул овқат учун ишсизлар навбати ва фашизмни енгганимизни, иқтисодий ортга кетиш ва исёнларни, коммунизм ва албатта терроризмни ҳам мағлуб этганимизни эслашади. Уларга биз мукаммал эмаслигимиз аммо бизнинг демократия мустаҳкам экани эслатилади, - деди АҚШ президенти.

Ню Йоркдаги маросимдан кейин Барак Обама рафиқаси Мишел билан Пентагон ва самолёт ерга қулаган Пенсилвания штатининг Шанксвил шаҳрида ўтказилган хотира маросимларида ҳам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG