Линклар

Олмалиқда янги завод қурилади


Олмалиқ Тоғ-металлургия комбинати сулфат кислота ишлаб чиқарадиган янги завод қуради.

Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб Тренд ахборот агентлигининг хабар қилишича, қиймати 80,3 миллион АҚШ долларини ташкил қилган бу лойиҳа Германиянинг “Outotec GmbH” ширкати иштирокида амалга оширилади.

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати сулфат кислота ишлаб чиқарадиган янги завод қуриши учун Ўзбекистон Тараққиёт жамғармаси томонидан 30 миллион, Ўзбекистон банклари томонидан 29 миллион доллар қарз ажратилган.

Қолган 21,3 миллион долларни комбинат ўз ҳисобидан сарфлайди.

Бу лойиҳанинг 2014 йилгача амалга оширилиши назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG