Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон Олимпиадасининг саралаш босқичига тайёргарлик доирасида 11 сентябр куни Тошкентнинг “Жар” стадионида Уммон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов меҳмонлар дарвозасига киритган ягона тўп Ўзбекистон олимпиада жамоасига ғалаба келтирди.

Олимпия ўйинлари 3-саралаш босқичининг 1-тури доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ироқ олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўйин 21 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Шу куни Умон жамоаси Жанубий Корея жамоаси билан куч синашади.
XS
SM
MD
LG