Линклар

logo-print

Жалолободдаги автоҳалокатда ўзбекистонлик нобуд бўлди


11 сентябр куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига Барпи қишлоғидан ўтувчи Бишкек-Ўш автойўлида “Хонда-Аванта”, “Мерседес” ва давлат рақами бўлмаган “Лексус” автомашиналари тўқнашиб кетган.

- Тўқнашув натижасида тўрт одам, шу жумладан, бир Ўзбекистон фуқароси вафот этган, - деб маълум қилди Озодликка Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги матбуот хизмати вакили.

Автоҳалокатда жабрланганлар оғир аҳволда Сузоқ туман касалхонасига олиб келинган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг исм-шарифи ва яшаш жойлари аниқланмоқда.
XS
SM
MD
LG