Линклар

Д.Камерон: Лондон-Москва муносабатларини янгилаш жоиз


Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири сўнгги беш йил ичида илк бор Россияга сафар қилди.

Икки давлат расмийлари 2006 йилда собиқ рус дипломати Александр Литвиненко заҳарланиб ўлдирилганидан сўнг бу давлатлар ўртасида совуқлашган муносабатларни тиклаш ниятини билдирган.

2006 йилдан буён Россия Литвиненко ўлимида гумон қилинган собиқ КГБ агенти Андрей Луговойни экстрадиция қилиш ҳақида Британия томони қайта ва қайта киритган сўровни қондирмай келмоқда.

Бугун Москвада сўзлаган Дэвид Камерон Россия билан муносабатлар ўша воқеалар ортидан бир муддат оғирлашганини эътироф этди.

- Ҳа, албатта, Британия ва Россия ўртасидаги муносабатлар бир муддат қийинлашгани ва биз муросага кела олмаганимиз масалаларга холислик билан ёндашишимиз керак бўлганини тан оламан. Аммо, бу тонг мен ҳамкорликка асосланган янгича ёндашув асосида алоқаларни янгилаш керак, деган ниятдаман, - деди Британия Бош вазири Москва Давлат университетида сўзлаган нутқида.

Бош вазир Дэвид Камерон Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Хэйг билан бирга амалга ошираётган сафари давомида Россия президенти Дмитрий Медведев ва Бош вазири Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда.

Сўнгги тўрт йил ичида Британиянинг бирорта юқори мартабали расмийси Россия Бош вазири билан учрашмаган эди.
XS
SM
MD
LG