Линклар

Туркия Бош вазири араб ўлкаларига сафар бошлади


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон бугун Миср ҳарбий раҳбарияти билан Қоҳирада учрашиши кутилмоқда.

Туркия Бош вазири “араб баҳори”ни бошдан кечирган давлатларга сафарини бошлади.

У биринчи бўлиб сафар қилган Миср катта ўзгаришларни бошдан кечирган давлатдир.

30 йилдан ортиқ ҳукмдорлик қилган собиқ президент Ҳусни Муборак бундан 7 ой муқаддам ҳокимиятни тарк этган эди.

Туркия Бош вазирининг сафари арафасида — шанба куни бир гуруҳ оломон Исроилнинг Қоҳирадаги элчихонасига бостириб кирган эди.

Шанба куни Қоҳирада бўлган тартибсизликларда камида уч киши нобуд бўлгани, мингдан ортиқ одам жароҳатлангани хабар қилинди.

Мисрдан сўнг Эрдўғоннинг Тунис ва Ливияга бориши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG