Линклар

Ливия исёнчилари Бани Валид учун жангни давом эттирмоқда


Муаммар Қаддафийнинг учинчи ўғли Саади Қаддафий.

Муаммар Қаддафийнинг учинчи ўғли Саади Қаддафий.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши жангчилари Бани Валид шаҳридаги жанг ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Бу шаҳар ҳануз ҳокимиятдан четлаштирилган Муаммар Қаддафийга тарафдор кучларнинг назоратида қолмоқда.

Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбарияти бу шаҳарни тўла ўз назоратига олмагунига қадар Ливияни Қаддафий ҳукмронлигидан тўла озод бўлган давлат, дея эълон қилмаслигини айтган.

Шунингдек, Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбарияти 10 кун ичида янги Ўтиш даври ҳукумати тузилишини ваъда қилди.

Айни кезда Қаддафийнинг ўғилларидан бири Саади Қаддафийнинг Нигерга қочиб боргани маълум бўлди.

38 ёшли Саади Муаммар Қаддафийнинг учинчи ўғли бўлиб, асосан, футбол билан шуғулланган. 2004 йилда спортни тарк этиб, Ливия армиясига келган ҳамда Ливия махсус кучларига раҳбарлик қилаётган эди.

Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани ҳануз номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG