Линклар

Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Афғонистон полицияси ходимларининг инсон ҳуқуқларини поймол этганига оид ҳисоботини эълон қилди.

Ташкилот Афғонистоннинг уч вилояти — Бағлон, Ҳирот ва Ўрузгон вилоятларидаги полиция ҳисбхоналарида қотиллик, номусга тегиш ва судлов ҳукмисиз ҳибсда сақлашга оид жиноятлар содир этилганини аниқлади.

Афғонистондаги НАТО қўшинлари раҳбарияти HRW ҳисоботи бўйича Кобул раҳбарияти билан текширувлар олиб бориши мумкинлигини айтди.

Шу йил май ойида Oxfam гуруҳи ҳам Афғонистон миллий полицияси ва аскарлари томонидан фуқароларнинг ўлдирилгани, болалар жинсий зўрлангани ҳақидаги ҳисоботини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG