Линклар

logo-print

Локомотивнинг ҳалокатдан омон қолган хоккейчиси вафот этди


Марҳум хоккейчи Александр Галимов.

Марҳум хоккейчи Александр Галимов.

Россияда хоккей клуби учраган авиа ҳалокатдан омон қолган икки кишидан бири оламдан ўтди.

43 кишини ҳаётдан олиб кетган ҳалокатдан омон қолган Локомотив жамоаси ўйинчиси Александр Галимов ўта оғир жароҳатлари боис вафот этди.

У билан бирга омон қолган экипажнинг бир аъзоси аҳволи ҳам жуда оғир қолмоқда.

Россияда севимли бўлган ҳоккей жамоаси ўтган чоршанба куни содир бўлган самолёт ҳалокатида ўзининг 36 ўйинчисидан айрилди.

Шанба куни 100 мингга яқин одам Ярославл шаҳрида ўз севимли ўйинчилари хотирасига мотам маросимини ўтказди.
XS
SM
MD
LG