Линклар

Ўзбекистон вокзалларида йўловчилар текширувдан ўтказилади


Ўзбекистонда темир йўл транспортидан фойдаланувчи йўловчилар ва бошқалар темир йўл воказалларига кираётган чоғда қўл юки, багажи ҳамда ўзи ваколатли органлар томонидан текширувдан ўтказилади.

Бу меъёр Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов 8 сентябрь куни имзолаган “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси томонидан 27 июлда қабул қилинган, 26 августда юқори палата томонидан маъқулланган ва президент имзолаши билан кучга кирган янги қонун матнида унинг “йўловчилар ва темир йўл транспорти ходимлари ҳаёти ва саломатлигини ҳимоялаш учун” қабул қилинган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ўзбекистонда хавфсизлик чоралари бу қадар кучайтирилишини оқлайдиган таҳдидлар йўқлигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG