Линклар

logo-print

Тожикистонга Эрон ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкин


“Зарурат пайдо бўлган тақдирда Эрон ҳарбийлари Тожикистон ҳарбийларига икки соатнинг ичида ёрдамга етиб келиши мумкин”.

Тожикистон мудофаа вазири Шерали Хайруллоевнинг бу баёнотини Эрондаги “Фарс” ахборот агентлигига таяниб, Регнум агентлиги тарқатди.

Айтилишича, Тожикистон мудофаа вазири Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб 9 сентябр куни Душанбе шаҳрида ўтказилган ҳарбий парадда иштирок этгани учун эронлик ҳарбийларга миннатдорчилик билдирган.

Хабар қилинишича, Душанбеда ўтказилган парадда Эроннинг 150 нафар ҳарбий хизматчиси қатнашган.
Регнумга кўра, эронлик ҳарбийлар тушган самолётнинг ҳудудлари узра учиб ўтишига Туркманистон ва

Ўзбекистон рухсат бермаган ва натижада Эрондан кўтарилган учоқ Тожикистонга Афғонистон узра учиб борган.
***
XS
SM
MD
LG