Линклар

logo-print

Икки ўзбек режиссёри Қозонда соврин олди


Ўзбек режиссёри Алишер Хамдамовнинг “40 зина” сценарийси Қозон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусулмон киноси фиестивалида иккинчи ўринни эгаллади.

“Маданиятлар мулоқоти орқали мулоқот маданиятига” шиори остида 6 сентябрдан 11 сентябргача ўтказилган фестивалдан яна бир ўзбекистонлик ижодкор – режиссер Шуҳрат Маҳмудов ҳам соврин билан қайтадиган бўлди.

Маҳмудовнинг “Шарқдан келаётган нур” фильми “Томошабинлар муҳаббати” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
XS
SM
MD
LG