Линклар

Эронда АЭС фойдаланишга топширилди


Эроннинг Бушеҳр шаҳрида қурилган атом электр станцияси бугун фойдаланишга топширилди.

Бушеҳр атом электр станцияси, хабарларга қараганда, ҳозича 350-400 мегаватт электр қуввати ишлаб чиқаради. Станция тўла қувват билан ишга тушганида 1000 мегаваттли қувват беради.

Россия кўмагида барпо этилган мазкур иншоотнинг очилишида “Росатом” бош директори Сергей Кириенко ва россиялик бошқа расмийлар иштирок этди.
XS
SM
MD
LG