Линклар

Ҳолливудбоп китоб ëздим¸ аммо харидор йўқ

  • Абдулла Искандар

Менинг романимга Мел Гибсонга ўхшаш режиссëр керак¸ дейди Озодликка сим қоққан ëзувчи.

Менинг романимга Мел Гибсонга ўхшаш режиссëр керак¸ дейди Озодликка сим қоққан ëзувчи.

Нукуслик ҳаваскор ëзувчи испанлар ва хоразмликлар дўстлиги ҳақидаги тарихий романига продюсер топиш орзусида.

Рус тилида саргузашт роман ëздим,

дейди Нукусдан қўнғироқ қилган 65 яшар Муҳаммаджон ака Маҳмудов.
Суҳбатдош бу китоб асосида Ҳолливудда 100 қисмлик кино олиш мумкинлигини айтади. Кино испанлар ва хоразмликлар дўстлигининг Чилидаги давоми ҳақида бўлади, деб таъкидлайди.

- Мен Муҳаммад Маҳмудовман Нукусдан. Ëшим 65да. Китоб ëзган эдим. 13 йил ëздим. Шу китобни тугатганимга 6 йил бўлади. Ҳеч қаерга кўрсата олмаяпман. Тарихий саргузашт тарзида ëзганман. 16-17 асрлар тўғрисида. Хўжайлидан битта болани дадаси карвон билан Хитойга олиб кетади савдоргарчиликка. Йўлда қароқчилар ҳужум қилиб ҳаммасини қириб ташлайди хоразмликларнинг. Кейин бу бола Хитойда тўбалашишни ўрганади монастирда. Катта бўлгандан кейин Испанияга кетади. Шунақа саргузаштда. Хуллас калом пиратлар, разбойниклар билан урушади. Енгади, келади, кетади. 211 глава бўлди бу. Ўқувчилар айтади 211 серияли кино бўлади бу дейди. Испания билан хоразмликларнинг оғайничиликлари тўғрисидада. Бир-бирига қиз берганлари, пиратлар билан урушганлари, жуда қизиқ дейди ўқиган кишилар. Илтимос, продюсер бўладими, режиссëр топиб берсангизлар рус тилини биладиган. Ëрдам беринглар илтимос. Агар мабодо чиқиб қолса, Мэл Гибсонга ўхшаган продюсер, режиссëрлар, дейди нукуслик Муҳаммаджон ака Маҳмудов.


Фарғонада сув муаммоси йўқ

Бу гапни бизга Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани сув идораси бошлиғи расман билдирди.

- Мен Ўзбекистон тумани сув бўлими бошлиғиман. Бир эшиттиришингизда Аҳроржон деган йигит билан суҳбатингизни эшитиб қолган эдим. Сув тўғрисида бир гаплар гапирган эди. Ўшанга бир сиз билан суҳбатлашай, қанақа муаммо экан. Сабаби бизда баҳорда сув муаммо бўлади. Ҳозир куз бўлса. Фарғона вилоятида фақат Сўхда сув муаммо бўлмади. Бошқа жойларда муаммо бўлди маълум миқдорда Қашқадарë, бошқа вилоятларда. Қанақа муаммо экан деб шуни гаплашай деган эдик. Ўзбекистонда муаммо келадиган дарë қирғиз давлати бўлгани учун баҳорда май, июн ойларида муаммо бўлади. Чунки қирғиз давлати маълум миқдорда сувни олиб қолади. Сув бизда апрел-майнинг 20 сигача муаммо бўлади. Сабаби Ўзбекистон туманига истеъмолга 10-15 кубометр керак бўлса, 4-5 кубометр беради. Қирғизистон олиб қўйгани учун муаммо бўлади. Кун исиган сари бизда сув муаммоси йўқолиб, қорлар эриб, кўпайиб, миқдори ошиб келади. Лимитдан кўп оламиз. Ëзда бизда умуман сув муаммо бўлмайди. Анави нарсаларига келсак, билмадим ҳалиги ароқ, гўшт деган. Ҳаммасининг заявка лимити ажратилган вазирлик томонидан. Шу томондан берилган сувни биз етказиб берамиз. Туман сув бўлими сув истеъмолчи уюшмаларига етказиб берамиз. Ўшанга тушунмадим мен муаммо, етмаяпти, заявкамиз йўқ деганига ҳайрон бўлиб телефон қилган жойим эди. Ўзбекистон туман сув бўлими, дейилади. Сирдарë ирригация тизимига қараймиз. Бизда сув муаммоси бўлмаган, бўлгани ҳам йўқ. Бу йил ҳукуматимиз томонидан сув танқислиги бўлади деди. Лекин бизнинг вилоят кўзда тутилмади. Айтилди, лекин бўлмади шу сув муаммоси. Етарли сувни олдик биз. Ҳосилимизга ҳаммасига етарли олдик. Шунинг учун буғдойдан планларимиз тўлди, дейди Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани сув идораси бошлиғи.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG