Линклар

Россия Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига босимни кучайтириш ҳақидаги Ғарб давлатлари чақириғини рад қилди.

АҚШ ва Европа Иттифоқининг Сурияга санкциялар жорий қилганини яқинда урғулаган Россия Президенти Дмитрий Медведев янги санкция жорий қилишга хожат йўқлигини айтди.

Россия раҳбарининг баёнотига Вашингтонда Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд бундай муносабат билдирди.

- Биз бу фикрга қўшилмаймиз. Бизнингча, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан жиддийроқ чора кўриладиган вақт келди. Биз Ню Йоркда маслаҳатлашувни давом эттирамиз. Биз санкциялар жорий қилишни назарда тутган резолюция қабул қилинишини хоҳлаймиз, - деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.

Сурия ҳукуматига қарши намойишлар ўтказаётган сурияликлар Facebook орқали 13 сентябр куни мамлакат бўйлаб Россияга қарши “нафрат куни” намойишлари ўтказишга чақирган.

Facebook орқали тарқатилган баёнотда “Биз Росия ва унинг ҳукуматига нафратимизни билдирамиз”, дейилган.
XS
SM
MD
LG