Линклар

Британия Бош вазири Дэвид Камерон Москвада Россия раҳбарлари билан музокара олиб борди.

Бу Британия Бош вазирининг Россияга 2005 йилдан бери илк ташрифи бўлди.

Ташрифдан мақсад Кремл танқидчиси бўлган Александр Литтвиненко 2006 йилда Лондон касалхонасида вафот этганидан кейин совиб кетган ўзаро алоқаларни янги поғонага кўтаришдан иборат эди.

Камерон билан ўтказилган матбуот анжуманида Россия Президенти Дмитрий Медведев Кремл Литвиненконинг ўлимида айбланган собиқ КГБ ходими Андрей Луговойни тутиб топшириш ҳақидаги Лондоннинг талабини бажармаслигини яна бир карра таъкидлади.

- Биз у ёки бу муаммога, жумладан, Литвиненко иши юзасидан олиб борилаётган текширувга ҳар хил назар билан қарашимизни тан олишимиз керак. Бунга қонунчилик тизимининг хар хиллиги сабаб. Аммо бу бошқа соҳадаги алоқаларга тўсқинлик қилмаслиги керак. Агар лозим бўлса, биз ўз қонунчилигимизга асосланган ҳолда ҳар қандай масалани муҳокама қилишга тайёрмиз, - деди Россия раҳбари.
XS
SM
MD
LG