Линклар

logo-print

Америка банки ходимлари сони 30 мингга қисқаради


Америка банки келаси бир неча йил давомида ўз ходимлари сонини 30 мингга қисқартиради.

Бундан кўзланган мақсад йилига беш миллиард доллар маблағ тежашдан иборат.

Жорий йилда банк олти минг ходимни ишдан бўшатган.

Америка банки ўз ходимлари сонини қисқартириши ҳақидаги эълон АҚШ Президенти Барак Обама ишсизлар сонини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган 447 миллиард долларлик янги иш ўринлари яратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим қилган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG