Линклар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши тайинлаган уч нафар мутахассис Сурияда инсон ҳуқуқлари бузилгани масаласини ўрганади.

Экспертлар гуруҳи туркиялик Якин Эртурк хоним, бразилиялик Сержио Пинхейро ва америкалик Карен Абу Заиддан иборат.

Женева шаҳридаги 47 аъзодан иборат БМТ кенгаши жиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун экспертлардан далиллар тўплаш ва инсон ҳуқуқлари қандай вазиятда бузилганини пухта ўрганиш вазифасини топширди.

Ундан олдин Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллей хоним Сурияда март ойида ҳукуматга қарши норозиликлар бошланганидан бери рўй берган зўравонликлар пайтида камида 2,600 киши нобуд бўлганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG