Линклар

logo-print

Росстат: Россияга доимий яшашга энг кўп одам Ўзбекистондан келган


Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, Россия фуқаролигини олишга қизиққан собиқ совет республикалари ичида Ўзбекистон етакчилик қилмоқда.

Росстат иммиграция ҳақида эълон қилган маълумотга кўра, жорий йил биринчи ярмида 159 минг хорижлик Россияда доимий яшашга рухсат ёки Россия фуқаролигини олган.

Иммигрантларнинг ярмидан кўпини марказий осиёликлар ташкил қилади.

2011 йил биринчи ярмида Ўзбекистондан Россияга 28 минг 600 киши борган.19 минг 900 қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган.

Кавказ давлатларидан Россияга 30 минг киши кўчиб борган. Улардан 15 мингини Арманистон фуқаролари ташкил қилади.

Узоқ хорижий давлатлар ичида Россияга доимий яшаш учун энг кўп одам Хитойдан келган.

Жорий йил биринчи ярмида 3 минг хитойлик ва бир минг 900 нафар германиялик Россияга доимий яшаш учун келган.
XS
SM
MD
LG