Линклар

logo-print

БМТга янги кодекс тақдим этилди


Кузатувчилар БМТга тақдим этилган аҳлоқ кодекси кишиларнинг Жаҳон глобал тармоғидаги эркин ҳаракатига тўсиқ яратувчи воситага айланиб қолиши мумкинлигини назардан соқит қилмаяптилар.

Кузатувчилар БМТга тақдим этилган аҳлоқ кодекси кишиларнинг Жаҳон глобал тармоғидаги эркин ҳаракатига тўсиқ яратувчи воситага айланиб қолиши мумкинлигини назардан соқит қилмаяптилар.

Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон БМТга ахборот хавфсизлиги бўйича халқаро ахлоқ кодексини ҳавола этди.

Бу мамлакатларнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакиллари Бош котиб Бан Ки Мунга мазкур кодексни БМТ Бош Ассамблеясининг 66-сессиясида расмий ҳужжат ўлароқ тарқатиш илтимоси билан мактуб йўлладилар.

Хитойнинг Синхуа агентлигига кўра, 12 сентябр куни юборилган мактубда элчилар тўрт мамлакат томонидан ишлаб чиқилган кодексни БМТ доирасида яқин орада давлатларнинг ахборот ва кибер фаолият бўйича хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи халқаро меъёрлар ва қоидалар бўйича консенсусга эришиш уриниши сифатида барча мамлакатлар томонидан муҳокама қилинишига чақирганлар.

Мазкур кодекс ахборот хавфсизлиги халқаро қоидалари бўйича барча томонлар муҳокамасига қўйилган илк ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Кодексдан мақсад ахборот-коммуникацион технологиялар ва Интернет халқларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва фаровонлигигина хизмат қилиши ҳамда халқаро барқарорлик ва хавфсизлик учун мамлакатларнинг ахборот фазосидаги ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, уларнинг конструктив ва масъулиятли бўлишига кўмаклашиш ҳамда ахборот фазосидаги умумий хавф-хатар билан курашда улар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш экани айтилмоқда.

Кодексни ихтиёрий равишда имзолаган давлатлардан халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун хатар туғдириш, душманона ёки тажовузкорона хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун ахборот-коммуникацион технологияларни, жумладан, интернетни қўлламаслик, қурол-аслаҳа ва унга оид технологиялар билан боғлиқ ахборотни тарқатмаслик сўралади.

Шунингдек, кодекс давлатларни ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланаётган жиноий ва террористик фаолиятга қарши курашда ҳамкорлик қилишга, ахборот фазосидаги ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилишга, Интернет устидан кўптомонлама, шаффоф ва демократик бошқарув ўрнатилишига кўмаклашишга чақиради.

Кодекс имзолаш учун барча давлатлар учун очиқлиги ва бу ҳужжатга риоя қилиш ихтиёрий экани айтилмоқда.

Аснода кузатувчилар тўрт давлат томонидан таклиф этилаётган бу кодекс аслида ахборот фазосида муайян назорат ўрнатиш ўрнатиш истагидан келиб чиққанини қайд этмоқдалар. Шунингдек, улар муаллиф давлатлар бундай кодекс зарурлигини исботлаш мақсадида Викиликс билан боғлиқ жанжаллардан пишанг сифатида фойдаланишлари мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаяптилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG